2016 йилнинг 1 март куни Пекин шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов ХХРдаги Ҳиндистон элчиси Виджай Гохале ва Покистон элчиси Масуд Халид билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг котибиятдаги доимий вакиллари иштирок этди.
ШҲТга аъзо давлатларнинг Уфа шаҳридаги Давлат раҳбарлари кенгаши қарорини амалга ошириш доирасида дипломатик миссияларнинг бошлиқларига ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш борасидаги Ҳиндистон ва Покистоннинг мажбуриятлари ҳақидаги меморандумларнинг лойиҳалари топширилди.
Бўлажак Тошкент саммитида мазкур Меморандумларнинг имзоланиши давлат раҳбарлари учрашувининг муҳим амалий якунларидан бири эканлиги ва бу йил 15 йиллигини нишонлаётган ШҲТнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди.
Изоҳ (0)