Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) шахматчиларнинг март ойи учун рейтингини эълон қилди. Унга кўра, 17-жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов рейтингда аввалги ўрнига нисбатан 4 поғонага пастлади, деб хабар беради «Оламспорт».
Қосимжонов февраль ойида 2704 очко билан 42-ўринда қайд этилган бўлса, март ойида у 2694 очко билан 46-ўринга тушиб қолди. Ўзбекистонлик шахматчи фаолиятидаги энг юқори кўрсаткичга 2001 йилнинг октябрь ойида эришган бўлиб, ўшанда у ФИДЕ рейтингида 11-поғонадан жой олган эди.
Амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен 2851 очко билан ҳамон рейтинг пешқадами бўлиб турибди. Россиялик Владимир Крамник иккинчи ўринни эгаллаган. Кучли учликдан америкалик Фабиано Каруана жой олган.
Изоҳ (0)