2015 йил ноябрида Бразилия жануби-ғарбида тўғонларнинг бузилишига сабабчи бўлган Samarco компанияси келтирилган зарарни қоплаш учун мамлакат ҳукумати билан эришилган келишув доирасида 20 миллиард реал (5 миллиард доллар) товон пули тўлайди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Товоннинг 1 миллиард долларлик қисми яқин уч йил ичида, қолгани эса 2031 йилга қадар тўланади. Келишув 2 март, чоршанба куни имзоланади.
2015 йилнинг 5 ноябрида металлургия саноати чиқиндилари ташланадиган сувни тутиб турувчи икки тўғон бузилди. Бунинг оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 600 киши яшайдиган ҳудуд сув остида қолиб кетди. Бунга йўл қўйган компанияга қарши 20 миллиард реаллик даъво аризаси тайёрналаётгани ҳақида ноябрь ойининг охирида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)