«Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат корхонаси орқали 2015 йил давомида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан корхона балансидаги майдони 97 230,95 квадрат метр бўлган объектларни ижара асосида бериш бўйича жами 467 та ижара шартномаси расмийлаштирилди. Бу ҳақда 2 март, чоршанба куни «Бинолардан фойдаланиш департаменти» давлат корхонаси фаолиятига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
«Бинолардан фойдаланиш департаменти» давлат корхонасидан маълум қилинишича, ҳисобот даврида корхона томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 26 та қарор ва фармойишлари ижро учун қабул қилинган ва бажарилган.
Бундан ташқари, янги ташкил этилаётган ва бинога муҳтож корхоналарни ҳамда бинолари бузилишга тушган жисмоний ва юридик шахсларни жой билан таъминлаш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг 51 та қарори қабул қилинган.
Изоҳ (0)