Фотогалерея: Қари итлар янги хўжайинли бўлиши учун уларга бепул сартарошлик қилувчи нью-йорклик грумер
Нью-йорклик профессионал грумер (жониворлар юнгини парвариш қилувчи мутахассис) Марк Имхов эгасиз, кўчада қолиб кетган кекса итларга ёрдам беришнинг ўзига хос йўлини топди. AdMe’нинг ёзишича, у жониворлар сақланадиган муассасаларга бориб, у ердаги жониворлар ўзига янги эга топа олиши учун, уларга бепул сартарошлик қилади.
Кекса, юнги ўсиб кетган итларнинг янги уй топиш имконияти жуда кам.
Шу боис, қаллиғининг маслаҳатига кўра, Марк жониворларга ёрдам кўрсатишга қарор қилди.
Унинг ёрдами билан бароқ уй жониворлари чиройли, келишган кучукчаларга айланади.
«Қаллиғим жониворлар билан мулоқот менга улкан завқ тақдим этишини яхши билади, шу боис бу маслаҳатни берди», – дейди Марк.
Марк ва унинг қаллиғи ўзларининг дастлабки итини асраб олганида, у жонивор ҳам иркит ва сержун бўлган.
«Мен кўриниши устида ишлаганим биринчи ит намунали феъл-атвори билан ажралиб турмасди».
«Биласизми, агар кўринишингиз ўша итникига ўхшаса, сиз ҳам мўмин-қобил бўлиб кўринмасдингиз».
«Мен уни тартибга келтирдим ва у тарбияли итга айланди».
Изоҳ (0)