АҚШнинг ExxonMobil нефть-газ гиганти 29 февраль, душанба куни ўз тарихидаги энг кўп — 12 миллиард доллар қийматидаги облигацияларини сотувга чиқарди. «РИА Новости»нинг Financial Times нашрига таяниб ёзишича, компания бу билан нефть нархи паст бўладиган даврга тайёрланаётганини билдирган.
ExxonMobil’нинг соф қарзи 2014 йил охирида 24,4 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, ҳозирга келиб у 10 миллиард долларга ўсди ва 35 миллиард долларни ташкил қилмоқда.Компания акцияларни қайта сотиб олишдан воз кечиб, капитал харажатларни 25 фоизга — 23,2 миллиард долларгача қисқартирганига қарамай, экспертларнинг фикрича, компаниянинг соф қарзи 2016 йилда яна ўсади.
Облигациялар нефть ва газ нархи тушиши оқибатида ExxonMobil’нинг кредитлаш ҳажми ўсиши туфайли бундай катта миқдорда сотувга чиқарилмоқда. Бундан ташқари, йирик энергетик компаниялар юқори даражадаги «ААА» рейтингини йўқотишдан қўрқмоқда.
Изоҳ (0)