B-2А Spirit кўринмас оғир стратегик бомбардимончиси АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари паркидаги энг қимматбаҳо самолёт ҳисобланади, деб ёзади «ТАСС». Бундай маълумотлар АҚШ ҲҲК томонидан тақдим этилган рейтингда келтирилди, унга авиация паркидаги ўнта энг қимматбаҳо самолёт кирди.
Ўнталикка қуйидаги самолётлар киритилди:
1. B-2А стратегик бомбардимончи (1998 йилги нарх-наво билан 1,16 миллиард доллар, бир соатлик парвоз учун 128 805 доллар сарфланади);
2. VC-25 самолёти (1990 йилги нархда 330 миллион долар, 206 337 доллар);
3. B-1B Lancer стратегик бомбардимончи (317 миллион доллар, 58 488 доллар);
4. E-8C JSTARS радиоэлектрон разведка ва нишонни кўрсатувчи самолёт (244 миллион доллар, 73 234 доллар);
5. E-4B ҳаво қўмондонлик пункти вазифасини бажарувчи самолёт (223 миллион доллар, 149 253 доллар);
6. АC-130H махсус операциялар самолёти (210 миллион доллар, 173 253 доллар);
7. F-22А Raptor қирувчиси (143 миллион доллар, 59 166 доллар);
8. F-35А қирувчиси (108 миллион доллар, 42 169 доллар);
9. CV-22B конвертоплани (90 миллион доллар, 65 684 доллар);
10. B-52H стратегик бомбардимончиси (2012 йил нархида 84 миллион доллар, 67 005 доллар)
Изоҳ (0)