90 ёшли америкалик аёл мамлакат бўйлаб сайр қилиш учун кимёвий терапиядан воз кечиб, бу иши туфайли ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Facebook’даги Driving Miss Norma саҳифаси 64 минг лайк тўплашга муваффақ бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Шимолий Мичиган штатида истиқомат қилувчи аёлнинг исми Норма. У бачадон саратонига чалинган. Бу хасталик ҳақида билгач, Норма даволаниш курсига кетадиган пулни мамлакат бўйлаб саёҳатга сарфлашга қарор қилган.
Норма оиласи билан бирга саёҳат қилмоқда. Унинг саргузаштлари ижтимоий тармоқдаги тегишли саҳифада ёритиб борилмоқда. Сўнгги олти ой давомида америкалик кекса аёл ва унинг яқинлари миллий боғларга ташриф буюрди, делфинларни томоша қилди, ҳаво шарида парвоз қилди.
Изоҳ (0)