Ресторан бизнеси академияси Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистонда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларидан мамлакатнинг жаҳондаги энг катта харитаси тайёрланишини эълон қилди. Академиянинг Facebook’даги саҳифасида айтилишича, бунга бағишланган тадбир 6 март куни Тошкентдаги «Samarqand Darvoza» савдо марказида бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, фуд-арт жанридаги санъат асари фақат Ўзбекистон ҳудудида тайёрланган маҳсулотлардан яратилади. Рекордни рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ташкилотларга мурожаатномалар йўлланган.Харита Ресторан бизнеси академиясининг ташкилий кўмаги ва иштирокида таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ҳамда Shirapaz қандолат уйи қандолатчиси Забиҳулло томонидан тайёрланади.
Изоҳ (0)