Бугун, 29 февраль куни ижтимоий тармоқларда Ренат Байрамов оиласига оид нохуш хабар тарқалди, деб ёзади «Championat.asia».
Ренатнинг ота-онаси Габибат ва Куджат Байрамовлар номидан уларнинг яқин дўстлари қуйидаги хабарни ижтимоий тармоқларда қолдирган:
«Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Дўстларимиз Габибат ва Куджат Байрамовларни яхши танийсизлар. Уларнинг катта набиралари Имронга (Ренатнинг ўғли) мия саратони ташхиси қўйилди. Операция учун пул керак. Зарафшон футбол мактаби тарбияланувчиси, ‘Қизилқум’, ‘Пахтакор’ ва ‘Навбаҳор’ сафида ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи айни пайтда ёрдамга муҳтож.
Хабарни ёзишни ҳеч ким биздан илтимос қилгани йўқ. Шунчаки, ўз пайтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп тепган футболчи учун ёрдам беришимиз керак деган фикрга келдик», — дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, тез кунларда Имрон Байрамовга атаб ўтказиладиган акция ҳақида батафсил маълумот берилади.
Изоҳ (0)