Қримнинг Симферополь туманида янги туғилган уч чақалоққа туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва 2032 йил учун ҳарбий хизматга чақирув қоғозлари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда, Қрим адлия вазирлиги хабарномасига асосланиб, Meduza ёзмоқда.
Болалар «‘Россиянинг шонли ўғлонлари’ туғилишини қайд қилиш тантанали маросими» деб аталган акция доирасида чақирув қоғозларига эга бўлди.
Россиядаги Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган ушбу «маросимлар» Қримдаги барча ФҲДЁ бўлимларида ташкил этилган. Тадбирларда мудофаа органлари ходимлари ва жанговар ҳаракатларда қатнашган фахрийлар иштирок этди.
Айни вақтда, чақирув қоғозлари ҳар бир янги туғилган чақалоққа берилганми ёки бу фақат Симферополь туманида амалга оширилганми, Қрим Адлия вазирлиги хабарида бунга аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)