Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий «Странжа» халқаро турнири ўз якунига етди. Унда -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Маҳмуд Ғоипов олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради «Sports.uz».
Ўз тарихида 67-маротаба ўтказилаётган мусобақада дунёнинг 40 дан зиёд давлатидан 300 нафарга яқин боксчи иштирок этди.
-69 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Маҳмуд Ғоипов мезбон боксчи Симеон Хамовга қарши жанг ўтказиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик боксчи Сардорбек Бегалиев -91 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)