Кеча, 28 февраль куни Англия Лига Кубоги финалида «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клублари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшиб берилган дақиқаларда ҳисоб ўзгармай қолгач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди, деб хабар беради «Uff.uz».
Учрашувнинг 49-дақиқасида Фернандиньо ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Филиппе Коутиньо ҳисобни тенглаштирди ва асосий вақт шу ҳисобда якунланди. Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса «Манчестер Сити» 3:1 ҳисобида «Ливерпул»дан устун келди ва «шаҳарликлар» ўз тарихларида тўртинчи марта Лига Кубогида ғолибликка эришди. Бунга қадар «Манчестер Сити» 1970, 1976 ва 2014 йилларда ушбу совринга эгалик қилган.
Англия Лига Кубоги. Финал.
«Ливерпуль» – «Манчестер Сити» – 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0)
Голлар: 0:1 – 49 Фернандиньо, 1:1 – 83 Коутиньо.«Ливерпул» – Миньоле, Сако (Туре, 25), Морено (Лаллана, 72), Клайн, Хендерсон, Жан, Лейва, Коутиньо, Милнер, Фирмино (Орижи, 80), Старриж.
«Манчестер Сити» – Кабальеро, Компани, Клиши, Санья (Сабалета, 90), Отаменди, Фернандиньо, Фернандо (Навас, 90), Туре, Силва (Бони, 110), Стерлинг, Агуэро.
Пенальтилар серияси: 1:3
Аниқ зарбалар: Жан — Навас, Агуэро, Туре
Ноаниқ зарбалар: Лейва, Коутиньо, Лаллана — Фернандиньо
Огоҳлантиришлар: Клайн (53), Морено (65), Фернандо (76), Коутинё (84), Жан (85), Компани (87), Отаменди (109), Туре (118), Лаллана (118), Фернандиньо (118).
Изоҳ (0)