Кремль расмийлари Рамзан Қодиров ҳақида унинг айтаётган сўзлари ва бераётган баёнотларига қараб эмас, олиб борган фаолияти натижаларига қараб хулоса қилади. Бу ҳақда, «ТАСС» хабарига кўра, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.
«Қодировнинг баёнотларига келсак, киши истеъфога чиқадими-йўқми — бу бизнинг мавзу эмас. Биз бунда давлат раҳбари берадиган баҳоларга таяниб иш кўрамиз», — деди Песков.
«Умуман олганда, Россия минтақалари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини кўплаб ташкилотлар баҳолаб боради», – қўшимча қилди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг Чеченистон раҳбари сифатидаги ваколати муддати 2016 йилнинг 5 апрелида ниҳоясига етади. У аввалроқ лавозимида қолишни истамаётгани, бироқ бунга зарурат бўлса, фаолиятини давом эттиришини билдирган эди. Дмитрий Песков унинг келгуси тақдири ҳақидаги қарор унинг ваколати тугаганидан сўнг қабул қилинишини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)