Россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг бизнес ҳамкори Фарҳод Моширий «Эвертон» клубни харид қилиши расман тасдиқланди. Бу ҳақда «Эвертон» клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Келиб чиқиши эронлик бўлган англиялик тадбиркор Фарҳод Моширий «Эвертон» жамоасининг 49,9 фоиз акцияларини сотиб олади ва клубнинг энг катта ҳиссадорига айланади.
Таъкидлаш жоизки, Алишер Усмонов ўзи ва Фарҳод Моширийга тегишли Red and White Securities Ltd компаниясининг қолган 50 фоиз акцияларини ҳамкоридан харид қилиб, компаниянинг 100 фоиз акцияларига эга бўлди. Ўз навбатида, ушбу компанияга тегишли «Арсенал» клубининг 18695 та акциясига ҳам Усмонов эгалик қилади. Шу орқали россиялик тадбиркор Лондон клубидаги акциялар улушини 30,04 фоизгача оширди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Усмонов томонидан «Эвертон» клуби харид қилингани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди, бироқ унинг вакили бу хабарни рад этди.
Изоҳ (0)