«Ягона Россия» («Единая Россия») партиясининг Калининграддаги фаоллари билан учрашув чоғида мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев, фаслдан қатъий назар, ҳар куни велосипедда айланишга ҳаракат қилишини тан олди. Унинг сўзларини TJournal келтирди.
«Мен ҳар куни эрталабдан велосипедда айланишни яхши кўраман, ҳатто қишда ҳам. Менда махсус велосипед бор, унда тишли қоплама бор, яъни у билан муздан ҳам ўтиш мумкин», – деб таъкидлади бош вазир.
«Велосипед – дам олиш, спорт ва туризмни ривожлантиришнинг энг осон шаклларидан бири бўлиб, у дунёда жуда машҳурдир. Сизлардаги Курш тилида ҳам нимадир қилса бўлади», – деди ҳукумат раҳбари Калининградда велосипед йўли қурилишини назарда тутиб.
Изоҳ (0)