2007 йилнинг январидан 2016 йилнинг 25 февралига қадар 52 мамлакат ва ҳудудда Зика вирусининг тарқалиши қайд этилган. Бу ҳақда 26 февраль, жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ташкилотнинг Женевада чоп этилган ахборот бюллетенида таъкидланишича, 52 мамлакат ва ҳудуддан Зика вируси ҳақида охирги хабар қилганлар учта ороллар давлати – Маршалл ороллари, Тринидад ва Тобаго, Сент-Винсент ва Гренадинлардир. У ерларга Зика вируси айнан қачон кириб келганлиги маълум қилинмаган.
Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бундан аввалги бюллетенидаги давлатлар рўйхатида улар қайд этилмаган эди.
Ташкилотнинг таъкидлашича, вирус Гарбий Ярим шарда илк бор 2015 йилда аниқлангандан буён унинг тарқалиш географияси кенгайиб бормоқда.
Изоҳ (0)