Австралияда жойлашган Symbio Wildlife Park қўриқхонаси ходимлари Эдипов тамаринларининг (маймунларнинг бир тури) болаларини музқаймоқ билан меҳмон қилди. Бу ҳақда Meduza ёзмоқда.
Сиднейда ҳаво ҳарорати 40 даража иссиққа кўтарилди. Шу йўл билан қўриқхона ходимлари митти жониворларга иссиққа қарши курашишда ёрдам берди.
Тамаринлар олдида музқаймоқ бўлаги жуда катта кўринади, шунга қарамай, жониворлар уни жон деб истеъмол қилди.
Изоҳ (0)