«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси баҳсларида «Вольфсбург» ҳимоячиси Налдодан кейин энг кам югурган футболчи бўлди, деб хабар беради «Чемпионат».
Месси жорий мавсумда ЕЧЛ доирасида тўртта ўйинда майдонга тушган ва 360 дақиқа ҳаракат қилган. Бу вақт мобайнида у 31 625 метр масофани югуриб ўтган ҳамда 5 та гол уриб, 1 та голли пас берган.
Таққослаш учун, Налдо ЕЧЛда олти ўйин ўтказиб, 540 дақиқа майдонда ҳаракат қилган ҳамда 44 140 метр югуриб, 2 та гол урган. Шу тариқа, Месси ҳар бир ўйинда ўртача 7906 метр, Налдо эса 7357 метр югурган.
Олдинроқ «Реал»нинг собиқ бош директори Хорхе Вальдано «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг маълум бир ўйинларнинг аксарият қисмида пиёда юришни ўрганганлигини қайд этганди.
Изоҳ (0)