2016 йил 23 февраль куни Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида Корпоратив бошқарув кодексининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан ташкил этилган халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур конференцияда республика ва хорижий давлатларда корпоратив бошқарувни такомиллаштиришнинг замонавий тенденциялари, акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган корпоратив бошқарув Кодексининг асосий йўналишлари ва қоидалари ҳамда корпоратив бошқарув соҳасидаги халқаро стандартлар ва меъёрларни акциядорлик жамиятлари фаолиятига жорий қилишни жадаллаштириш бўйича амалий тавсиялар ва вазифалари тушунтирилди ҳамда муҳокама қилинди.
Тадбирда 100 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, БМТнинг тараққиёт Дастури, Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари, Европа менежмент ва технологиялар мактаби ва Indekon (Германия) компаниясининг халқаро экспертлари ҳамда акциядорлик компаниялар ва қўшма корхоналарнинг раҳбарлари иштирок этди.
Конференцияда, бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот уюштирилди ва унда акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш, акциядорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга, уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг амалиётдаги ижроси ҳамда ушбу соҳадаги долзарб муаммолар ва масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)