Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони вегетариан бўлиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Independent нашри маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
79 ёшли миллиардернинг маълум қилишича, уни гўшт фермаларидаги ҳайвонларнинг ҳолати жиддий ташвишга солганлиги учун шундай қарорни қабул қилган.
«Ҳайвонлар ажойиб жонзотлардир. Қандай қилиб уларни ўлдиришимиз мумкин? Қандай қилиб уларни ейишимиз мумкин?», — деб ажабланди Берлускони.
Изоҳ (0)