«Бунёдкор» жамоаси устози Сергей Лушчан «Ан-Насср»га қарши (3:3) Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-туридан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, дея хабар қилади «Бунёдкор» клуби матбуот хизмати.
«Бугун «Ан-Насср»га қарши ажабтовур ўйин бўлди. Бу учрашувни мен вазиятлар бой берилган баҳс, деган бўлардим. Рақиб дарвозасига учта гол киритдик. Бир қатор вазиятлар юзага келди ва улардан унумли фойдаланишимиз керак. Шунда рақиб тўлиқ таслим бўларди. Йўл қўйган хатоларимиз туфайли 3 та гол ўтказиб юбордик. Ҳар иккала жамоа мухлислари учун қизиқарли ўйин бўлди», — дейди мураббий.
«Рақибнинг ҳимоя чизиғи заиф нуқтаси эканини билиб олдик ва шунга яраша ҳужумкор ўйин намойиш этдик. Ўз шогирдларим билан фахрланаман», — дея қўшимча қилди «Бунёдкор» устози.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйинида «Бунёдкор» «Ан-Насср»ни, 1 март куни ўз майдонида қабул қилади.
Изоҳ (0)