23 февраль куни Россиянинг Краснодар шаҳрида бир қиз машинасини автотураргоҳга тўғри жойлаштиришга уриниб, бунинг давомида 17 та автомобилга зарар етказди. Бу ҳақда, маҳаллий йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси вакили Михаил Земляковнинг сўзларига асосланиб, «РБК-Кубан» хабар берди.
Айтилишича, Chevrolet русумли улов соҳибаси маст бўлган, шу боис бошқа машиналар билан бир неча бор тўқнашган. Тиббий экспертизадан ўтишдан бош тортган қиз маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани юзасидан баённома тузилган. Қонунчиликка мувофиқ, у 30 минг рубль миқдорида жаримага тортилиши ҳамда 1,5-2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)