«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси «Арсенал»га қарши (2:0) Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида иккита гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди, деб хабар беради «Uff.uz».
Эътиборга молик жиҳати шундаки, аргентиналик 28 ёшли футболчи фаолиятида илк бор Петр Чех дарвозасига гол киритишга муваффақ бўлди. Бунга қадар Месси олти учрашувда чехиялик посбоннинг дарвозасини ишғол қила олмаганди. Мессининг Петр Чех дарвозасига йўл топа олмаслиги умумий ҳисобда 10 соату 11 дақиқани ташкил этган.
Изоҳ (0)