Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров RSN агентлигига берган интервьюсида энг катта орзуси ўзи яратган дивизияларга бошчилик қилиб, Россиянинг душманларига қарши курашиш эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Журналистнинг у айнан қаерда жанг қилишни исташи ҳақидаги саволига жавобан сиёсатчи «Ҳар ерда», деб таъкидлади.
Шунингдек, интервью доирасида Қодиров Чеченистон раҳбари бўлишни истамаслигини тан олди.
«Барчаси Аллоҳнинг иродаси билан. Агар хизматда давом эт дейишса, давом этаман, хайр дейишса – видолашаман», – деди у.
Изоҳ (0)