UTair авиакомпаниясига қарашли Boeing-737 йўловчи самолёти герметикликнинг бузилиши туфайли Внуково аэропортида авария ҳолатида қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Самолёт Москва—Когалим йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган бўлган, бироқ ҳавода 24 дақиқа бўлгандан сўнг пойтахт аэропортига қайтган.Ҳодиса натижасида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)