Аргентина президенти Маурисио Макри, давлат раҳбарлигига 2,5 ой муқаддам сайланганига қарамай, Instagram ижтимоий тармоғидаги машҳурлиги жиҳатидан Лотин Америкасининг барча етакчиларидан ўзиб кетди. Буни BursonMarsteller агентлиги эълон қилган маълумотлар кўрсатади, деб хабар беради «ТАСС».
Айни пайтда Макрининг саҳифасини 580 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб бормоқда. Унинг бу борадаги рақиблари – Мексика президенти Энрике Пенья Ньето ва Бразилия раҳбари Дилма Руссеффда 178 минг нафардан обуначи бор.
Изоҳ (0)