АҚШ махфий хизматларнинг собиқ ходими ва қувғиндаги фуқароси Эдвард Сноуден ўз ихтиёри билан ватанига қайтган тақдирда уни адолатли суд қилмайди. Бу ҳақда ABC телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен ҳукуматга, агарда адолатли суд суриштируви кафолатланса, унинг давомида мен жамоатчилик манфаатлари йўлида ўзимни ҳимоя қила олсам ва ҳаракатларимни тушунтира олсам, қайтишимни айтгандим», — деб тан олди Сноуден Нью-Гэмпшир штатида Манчестер шаҳри либертарианларининг ёпиқ тадбири иштирокчилари билан Skype орқали мулоқот чоғида.
«Қўшма Штатлар мени Россияда эканлигим учун танқид қиляпти, аммо амалда бу ердан кетишимга йўл қўймаяпти», — деб қўшимча қилди Сноуден.
Изоҳ (0)