Молдова БМТ бош котиби лавозимига Молдова ТИВ ва Европа интеграциясининг собиқ раҳбари Наталя Герман номзодини илгари сурди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Мамлакат ҳукумати томонидан юборилган тегишли мазмундаги мактуб Бутунжаҳон ташкилоти Бош Ассамблеясининг раиси Могенс Люккетофтнинг расмий сайтида чоп этилган.
«Наталя Герман буюк дипломат ҳисобланиб, унинг етакчилик қобилияти ва хизматлари ўз мамлакати ва чет давлатларда тан олинган», — дейилади бош вазир Павел Филип имзолаган хатда.
Наталя Герман БМТ бош котиблиги лавозимига номзодлар рўйхатида олтинчи бўлди. Бугунги кунда унинг рақиблари ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова, Хорватия ТИВ раҳбари Весна Пусич, Черногория ТИВ раҳбари Игорь Лукшич, Македония Республикаси ТИВнинг собиқ раҳбари Сржан Керим ва Словения собиқ президенти Данило Тюркдир.
Изоҳ (0)