Колумбия пойтахти Боготадаги La Modelo қамоқхонаси остидан ўтган канализацияда камида 100 кишининг нимталанган таналари топилди. CNN телеканалига асосланиб «Корреспондент.net» нашрининг ёзишича, мамлакатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа юзасидан текширув ишларини бошлаб юборган.
Фавқулодда муҳим ишлар бўйича прокурор Катерина Хей Пуянанинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганлар орасида нафақат маҳбуслар, балки уларни кўргани келганлар ва қамоққа ҳеч қандай алоқаси бўлмаган одамлар ҳам бор.
La Modelo қамоқхонаси мамлакатда жойлашган бу турдаги энг мудҳиш муассасалардан бири сифатида машҳур. Унинг шимолий қанотида сўл радикал экстремистлар, жанубий қисмида эса ўнг радикаллар сақланади. Икки сектор ўртасидаги ҳудудда тез-тез қотилликлар содир этилади, қамоқхона ходимлари бунга монелик қила олмайди, негаки маҳбусларда ўқотар қурол ва гранаталарга эга, назоратчилардан эса фақат минораларда турувчи қўриқчиларда қурол бор. Қотиллик ва низоларнинг аксарияти икки гуруҳ вакилларининг сиёсий қарашларидаги зиддиятлар туфайли юз беради.
1999–2001 йилларда мамлакатнинг бошқа қамоқхоналаридан ҳам неча бор инсон танаси парчалари топилган эди.
Изоҳ (0)