Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия БМТ болалар фонди (ЮНИСЕФ) бюджетига «Тожикистон Республикасида ёш болаларнинг омон қолиши ва ривожланиши» лойиҳасини амалга ошириш учун 1,43 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Лойиҳанинг асосий мақсади мамлакатдаги 12 туманда оналар, чақалоқлар ва ёш болаларнинг соғлиқни сақлаш таянч хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришдан иборат. Унинг доирасида Тожикистон соғлиқни сақлаш идоралари салоҳиятини кучайтириш, тиббиёт муассасаларини махсус асбоб-ускуналар ва қурилмалар билан жиҳозлаш, дори-дармон билан таъминлаш, туғуруқхоналар сув таъминотини тиклаш, шунингдек, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш кўзда тутилган», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

Вазирликда таъкидланишича, мазкур лойиҳанинг молиялаштирилиши Тожикистонда болалар ўлими даражасини камайтиришга қўшилган амалий ҳисса бўлади. Бунгача Россия ЮНИСЕФнинг «Арманистонда неонатал хизматларни ривожлантириш» лойиҳаси учун ҳам 600 минг доллар ажратганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган