Хитойнинг Сичуань провинциясида термитлар хитойлик фуқаро яшириб қўйган 20 минг юань (3 минг доллар) миқдоридаги пулларни еб қўйди. Бу ҳақда Asia One берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 60 ёшли фермер Ци Шэнли бир―икки йил олдин ўзининг пулларини ётоқхонасида яшириб қўйган. Бунинг сабаби, фермер банкка қўйилган пулларни қайтариб олишда махсус код ёки паролни эсдан чиқариб юборишдан хавотир олиб, омонатларга ишонч билдирмаган.
Натижада, Шэнли пулларни иккита пакетга жойлаб, ерда қазилган 15 сантиметрли чуқурликда яшириб, кўмиб қўйган. Бир неча ойдан кейин у термитлар пулларнинг катта қисмини еб қўйганини аниқлади. Ўз навбатида, банк жами 600 юань қийматидаги пул банкноталарини алмаштириб беришга рози бўлди.
Ушбу ҳодисадан хабар топган пекинлик рассом Ху Дишэн яроқсиз ҳолга келган пулларни алмаштириш эвазига унинг суммасини тўлиқ қоплашга ваъда берди. Рассом пул қолдиқларидан санъат асари яратмоқчи.
Изоҳ (0)