Бугун, 18 февраль куни Россиянинг «Краснодар» клуби Европа Лигаси 1/16 финал босқичи доирасидаги илк учрашувда Чехиянинг «Спарта» жамоаси меҳмони бўлади, деб хабар беради «Оламспорт».
Кеча, 17 февралда ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида «Краснодар» бош мураббийи Олег Кононовга ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилди.
«Европа Лигасида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ. Ўз ўрнида биз ҳам яхши таркибга эга жамоамиз. ‘Спарта’ билан қандай ўйнаш керак эканлигини яхши биламиз ва ўйлайманки, учрашув биз учун мураккаб кечмайди. Табиийки, ғалаба учун майдонга тушамиз», — деди Одил Аҳмедов.
Изоҳ (0)