Жанубий Корея парламентининг депутати Ли Чул Ву берган баёнотга кўра, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳарбийлар ва махсус хизмат ходимларига Жанубий Корея ҳудудида террорчилик актларини ўтказиш ишларига тайёрланиш суръатларини ошириш ҳақида кўрсатма берган. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таянган ҳолда Meduza хабар бермоқда.
Депутатнинг таъкидлашича, бу фактлар Жанубий Корея разведкаси томонидан аниқланган. Диверсиялар доирасида бегуноҳ инсонларнинг ўғирлаб кетилиши ва заҳарли моддалар ёрдамида ҳужум уюштирилиши кутилмоқда.
Шунингдек, КХДР раҳбарияти жанубий қўшниларининг хавфсизлик тизимларига киберҳужумлар уюштириши мумкинлиги айтилди.
Изоҳ (0)