Уч ҳафта аввал йўлбарс Амур билан жанжаллашув давомида жабрланган эчки Тимур янги вольерга ўтказилди. У ерда ҳайвонлар бир-бирини кўриши мумкин. Бу ҳақда Приморье сафари боғи директори Дмитрий Мезенцов қўриқхона сайтида маълум қилган.
Таъкидланишича, уларнинг биринчи учрашуви илиқ кечган.
«Тимур ўзини яхши ҳис қилиши учун уни йўлбарсга яқинроққа кўчирдик. Амурнинг тунги вольери яқинида дўстлар учрашди», — дейилади хабарда. Энди дўстлар куннинг исталган вақтида панжара орқали бир-бирини кўриши мумкин.
Боғнинг ветеринар шифокори Алексей Аносовнинг сўзларига қараганда, Тимур ўзини яхши ҳис қилмоқда ва соғаймоқда. У инфрақизил чироқли иссиқ бошпанада тунайди.
Изоҳ (0)