Москванинг «Локомотив» клуби Европа Лигаси 1/8 финали учрашувида Истанбулнинг «Фенербахче» клубига қарши майдонга тушиб 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, «Фенербахче» ярим ҳимоячиси Диего Созуа биринчи бўлимнинг 18 ва иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида икки гол киритди ва жамоасига ғалаба келтирди.
«Локомотив» сафида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов 90 дақиқа давомида тўлиқ иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Лигасининг 2015/16 йилги мавсуми 1/16 финал босқичига қуръа ташланган эди.
Изоҳ (0)