АҚШ Жанубий Кореяга тўртта F-22 Raptor «кўринмас» қирувчиларини юбориши ҳақидаги ахборотга изоҳ бераркан, Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хун Лей Пекиннинг Вашингтонни ярим оролдаги вазиятни кескинлаштирмасликка чақириб қолишини таъкидлади. Бу ҳақда у «ТАСС» мухбири билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди.
«Корея ярим оролидаги вазият мураккаблигича қолмоқда, – тан олди Хун Лей. – Томонлар минтақадаги тинчлик ва барқарорликни инобатга олган ҳолда мавжуд зиддиятларни бартараф қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари лозим».
16 февраль куни «Рёнхап» агентлиги АҚШ Жанубий Кореяга F-22 Raptor русумли тўртта қирувчи юборишини хабар қилди. Самолётлар ярим оролга чоршанба куни, 17 февралда етиб келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)