Россия банки раисининг биринчи ўринбосари Сергей Швецов аҳоли иқтисодий инқироз шароитида бир нечталаб телевизор харид қилмасдан, харажатларни қисқартириши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
«Аҳоли эртага иш ўрнини йўқотиши мумкинлигини тушуниши лозим. Шунинг учун жамғаришга мойиллик истеъмол қилишга мойилликдан устунлик қилиши лозим», — деди Швецов.
«Агар иқтисодий инқироз кечаётган бўлса, аҳоли бир нечталаб телевизор ва кир ювиш машинасини харид қилмасдан, вазиятга мувофиқ ҳаракат қилиши лозим», — деб таъкидлади Сергей Швецов.
2015 йилнинг кузида Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан 2016—2018 йиллар учун тақдим этилган макроиқтисодий башоратга қараганда, яқин икки йил ичида россияликларнинг даромади пасайишда давом этади.
Изоҳ (0)