Юрагида ўтказилган операциядан кейин Страдиньш клиник шифохонасининг кардиология бўлимида даволанаётган Латвия президенти Раймонд Вейониснинг аҳволи кун сайин яхшиланмоқда. Бу ҳақда ЛETА агентлиги берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Президент маслаҳатчиси Густс Кикиустснинг маълум қилишича, давлат раҳбари режа асосида муолажа олиб бормоқда.
20 январь куни Вейонис юрагида операция ўтказган. Шифокорлар унинг юрагида ўрнатилган клапанга таъсир қилаётган септик инфекция аниқлаган. Операция давомида клапан алмаштирилган.
Изоҳ (0)