Испания суди «Атлетико»нинг 18 ёшли мухлиси Альваро С.ни 2014/15 йилги мавсумда «Депортиво»нинг мухлиси Франциско Хавьера Ромеро Табоадининг ўлими учун ҳукм қилишга қарор қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар беради.
Альваро жазони вояга етмаган ҳуқуқбузарлар қўриқлов остида сақланувчи марказда ўтайди. Суд мухлиснинг Табоадининг ўлимидаги ролини кўриб чиқиб, уни айбдор деб топиш зарур, деган хулосага келди.
Аввалроқ Испания чемпионатининг 2014/2015 йилги мавсумда 13-тур баҳсидан олдин «Атлетико» ва «Депортиво» мухлислари ўртасида оммавий муштлашув юзага келганлиги ҳақида хабар қилинган эди. Натижада Табоада дарёга улоқтирилган ва кейинчалик шифохонада ҳушига келмай ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)