Австралиянинг Lucapa Diamond компанияси 404,2 карат оғирликдаги йирик олмос топилганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Tjournal хабар беради.
Янгилик пайдо бўлгандан кейин унинг акциялари 32 фоизга қимматлашди.
Бу катталиги бўйича тарихдаги 27-олмос бўлиб, Австралия компаниялари томонидан топилганлари ичида энг йириги ҳисобланади.
Мутахассисларнинг баҳолашича, Lucapa Diamond компаниясининг топилмаси 800 минг доллар, ишлов берилгандан кейин эса миллионлаб долларга тенг бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)