Россиянинг Калуга вилоятида жойлашган Козел ракета дивизиясида 21 ёшли ҳарбий хизматчининг жасади топилди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг ракета дивизиялари бўйича ҳарбий тергов бошқармасига таянган ҳолда «РБК» хабар бермоқда.
Дастлабки тергов хулосаларига кўра, ҳарбий хизматчи 12 февраль куни ўз жонига қасд қилган. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ (0)