Тунис ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 5 февраль, жума куни Монастир провинциясида (мамлакат пойтахтидан 170 километр жанубда) ҳукумат кучларига қарши террорчилик ҳужумларини ташкиллаштиришни режалаштирган 17 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда республика ИИВ маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Қўлга олинганлар давлат хавфсизлиги органлари ходимларининг яшаш жойи ва ҳаракатланиш йўналишлари ҳақида маълумот тўплаш билан шуғулланган. Улар ҳибсда сақланаётган террорчиларни сўроқ қилиш натижасида олинган маълумотлар туфайли қўлга олинди», — дейилади ИИВ хабарида.
Ҳозирги пайтда Туниснинг турли провинцияларида аксилтеррорчилик операциялари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)