Италияда, Венето ҳудудининг шимолида йил бошидан буён Зика вируси билан касалланишнинг учта ҳолати қайд этилди. Беморларнинг барчаси Жанубий Америка мамлакатларидан қайтиб келган. Бу ҳақда ANSA агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий маъмурияти маслаҳатчиси Луки Колеттонинг маълум қилишича, ваҳима қилишга ҳеч қандай асос йўқ. «Биз 2010 йилдан буён Зика вирусининг тарқалишини кузатиб бормоқдамиз ва ушбу вирус чақирувчи хасталикни даволаш учун барча имкониятларга эгамиз», — деди у.
Аввалроқ Римда Зика вируси билан касалланишнинг тўртта ҳолати қайд этилган эди. Уларнинг барчаси даво муолажаларини муваффақиятли олган.
Изоҳ (0)