4 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Ҳаж вазири Бандар Ҳажжор билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан Ҳаж ва умра ишлари бўйича атташе Зафар Абдуллаев ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Саудия Арабистонидаги вакили Мухтор Ҳаитов иштирок этди.
Саудия томонидан учрашувда Ҳаж вазирлиги бошқарма бошлиқлари, Ташқи ва ички ишлар вазирликлари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланишича, учрашувда ўтган йилги Ҳаж мавсуми натижалари ва келаси Ҳаж мавсумидаги ўзаро вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, келаси мавсумда Ўзбекистондан 5200 киши Ҳаж ибодатини адо этишига келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги (SAP)га жўнаб кетганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)