Актёр Бен Стиллер «Намунали эркак 2» комедиясининг Лондонда бўлиб ўтган премьерасида фойдаланган селфи таёғи Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар қилмоқда.
Стиллернинг селфи таёғи 8,5 метр узунликда бўлиб, унинг ёрдамида актёр тадбирга таклиф қилинган юлдузлар билан бирга суратга тушди.
Тақдимотда иштирок этган Гиннес Китобининг вакили Стиллерга қайд этилган рекордни тасдиқловчи махсус сертификат берди.
Премьераси 2016 йил 12 февралда бўлиб ўтадиган фильм бир моделнинг қийин саргузаштлари ҳақида баён қилади. Мазкур фильмда Жастин Бибер, Оуэн Уилсон, Пенелопа Крус, Канье Уэст, Ким Кардашян, Наоми Кэмпбелл ва Кара Делевинь каби юлдузлар суратга тушган.
Изоҳ (0)