Россиянинг Ташқи ишлар вазирлиги умумевропа ҳамкорлиги департаментининг директори Андрей Келин, АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш ҳақидаги режаларига жавобан Россия «компенсацияловчи чоралар» кўриш ниятида эканлигини баён қилди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
«Бунинг учун симметрик жавоб керак эмас, мен бунга аминман. Қолаверса, америкалик шериклар бунинг учун жуда катта маблағ сарфлаб келиб, келгуси йилда шу мақсадда бундан тўрт баробар кўпроқ сармоя киритмоқчи. Табиий ҳарбий-стратегик мувозанатни сақлаб қолиш мақсадида ‘компенсацияловчи чора-тадбир’ кўрилмоқда ва бундан буён ҳам кўрилади», ― деди россиялик дипломат.
Таъкидланишича, 2016 йил февраль ойининг бошида, АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Европадаги ҳарбий иштирокини 2017 йилда кучайтириш учун 3,4 миллиард доллар миқдорида маблағ сўраган. Пул маблағлари Марказий ва Шарқий Европада жойлаштириладиган оғир қурол ва зирҳли техника воситаларига сарфланади.
Изоҳ (0)