АҚШнинг Пенсильвания штати, Панксатони шаҳридаги Фил лақабли суғур бу йил баҳор фаслининг эрта келишини башорат қилди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Қиш мавсумининг давом этиш муддатига аниқлик киритиш мақсадида ҳар йилда ташкил этиладиган маросимда, суғур уясидан чиқиб келиб, ўзининг соясини кўрмади. Акс ҳолда, Филнинг башоратидан келиб чиқиб, қиш яна олти ҳафта давом этиши керак эди.
Суғурнинг хатти-ҳаракатига қараб об-ҳавони 2 февраль куни башорат қилиш анъанаси Панксатони шаҳрида 130 йилдан бери мавжуд. Бош ролни таниқли актёр Билл Мюррей ижро этган «Суғур куни» фильмининг шарофати билан бу анъана бутун жаҳонга машҳур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2 февралдан эътиборан Буюк Британиянинг Sky телеканали шу куни АҚШ ва Канадада нишонланадиган суғур куни байрамига бағишланган махсус эфири ҳақида хабар қилинган эди.