Россия тўртта янги Су-35C русумли қирувчи самолётини Сурияга кўчириб ўтказди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» берган маълумотларга асосан Meduza хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, бу самолётлар 2015 йилнинг октябрь—ноябрь ойларида қуролли кучлар сафига сафарбар этилиб, ҳозирга қадар жанговар парвозларда иштирок этмаган.
Россия Бош штаби офицерининг маълум қилишича, ҳозирга келиб Россия Ҳарбий-космик кучларига тегишли бўлган Хмеймим авиабазасидаги аралаш авиа гуруҳи 70 тадан кўпроқ самолёт ва вертолётдан таркиб топган.
Россиянинг Суриядаги авиа гуруҳида Су-27СМ, Су-30СМ, Су-34, Су-24СМ ва Су-25CМ русумли самолётлар ва Ми-8 ва Ми-24 русумли вертолётлар борлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)