Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия полицияси махсус операция давомида испаниялик рассом Пабло Пикассонинг «Сочларини тараётган аёл» картинасини мусодара қилди. Картина Нью-Йоркда коллекционердан ўғирлаб кетилган эди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Полиция ўзини харидор сифатида таништириб, жиноятчилар билан боғланган ҳамда иккита учрашувни ташкил қилган: дастлаб меҳмонхонада, кейин эса Истанбулдаги яхталардан бирида. Сотувчилар аввалига картина учун 8 миллион доллар сўраган, бироқ кейинроқ 7 миллион долларга рози бўлган.

Гумонланувчилар билан кафеда белгиланган учинчи учрашув давомида икки жиноятчи ҳибсга олинган.

Картина рассом томонидан 1940 йилда ишланган. Унда рассомнинг муҳаббати Дора Маар тасвирланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди